10:50 / 06.04.2018
8 711

ДХХнинг асосий вазифалари қонун асосида белгиланди

ДХХнинг асосий вазифалари қонун асосида белгиланди
Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонунига имзо чекди.

Давлат хавфсизлик хизмати фаолиятини тартибга солиш мақсадида қабул қилинган қонун 9 боб, 48 моддадан иборат. Қонуннинг тўлиқ матни «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди.

Мазкур қонуннинг 2-моддасида ДХХнинг асосий вазифалари белгиланган.

Унда қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг асосий вазифалари Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ҳамда бошқа давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилишдан, қонунийликни мустаҳкамлаш ва қонун устуворлигини таъминлашдан, шунингдек Давлат хавфсизлик хизматининг ваколатига киритилган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам беришдан иборат.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » ДХХнинг асосий вазифалари қонун асосида белгиланди