20:23 / 11.04.2018
3 670

Ўзбекистонда «Машиналарсиз кун» жорий этиладими?

Ўзбекистонда «Машиналарсиз кун» жорий этиладими?
Ўзбекистон Европада ўтган асрнинг 70 йилларидан бери халқаро даражада ўтказиб келинадиган «Машиналарсиз кун» рамзий акциясига қўшилишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Sputnik.

Бу 2018—2022 йилларга мўлжалланган йўл ҳаракати хавфсизлиги концепциясида кўзда тутилган. Машиналарсиз кун ҳафтанинг жума куни ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ушбу кунда аҳоли томонидан автотранспорт воситалардан фойдаланиш даражасини камайтириш, соғлом турмуш тарзи ва велосипедда юришни тарғиб қилиш, шунингдек экологик муҳитни асрашга йўналтирилган махсус акциялар ўтказилади.

Акция жамиятга автомобилларнинг ҳаддан ортиқ кўпайиши инсоният ва табиятга зарар келтириши ҳақида эслатиш, шунингдек ушбу транспорт воситасининг зарарсиз муқобиллари борлигини кўрсатиш мақсадида ташкил этилади.

Маълумот учун, машиналарсиз кун илк марта 1973 йилда Швейцарияда ўтказилган. Ўшанда мамлакат ҳукумати ёқилғи тақчиллиги туфайли аҳолини тўрт кунга автомобиль ҳайдамасликка чорлаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда «Машиналарсиз кун» жорий этиладими?