date
views 10 509

ТОП-10: Тошкент шаҳри саёҳат қилиш учун энг машҳур шаҳарлар қаторида

ТОП-10: Тошкент шаҳри саёҳат қилиш учун энг машҳур шаҳарлар қаторида
Ўзбекистон пойтахти россиялик туристлар учун баҳорги саёҳат учун энг машҳур ўнта шаҳардан бири сифатида эътироф этилди.

Рейтинг 2018 йилги кўкламги саёҳатлар машҳурлиги таҳлили натижалари асосида тузилди. Унда Минск(Беларусь), Остона(Қозоғистон) ва Баку(Озарбайжон) дастлабки учта ўринни эгаллади.

Тошкент шаҳри эса олтинчи ўринда қайд этилди. Ундан сўнг рўйхатдан Кишинёв (Молдовия), Бишкек (Қирғизистон), Душанбе (Тожикистон) ва Ашхобод (Туркманистон) жой олган.

Агентлик маълумотларига кўра, туристлар баҳор мавсумида МДҲ шаҳарларига, ўртача олганда, уч кунга келади ва яшаш ҳамда овқатланиш учун бир кеча кундузда 65 АҚШ доллари сарфлайди. Тошкент, Кишинёв, Бишкек турларнинг арзонлиги бўйича, Остона ва Баку эса қимматлиги бўйича етакчига айланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » ТОП-10: Тошкент шаҳри саёҳат қилиш учун энг машҳур шаҳарлар қаторида