Фото: «President.uz»
Президент Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифи чоғида дастлаб вилоят ва туманлар ҳокимлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, мутасаддилар билан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда жорий йил 16-17 февраль кунлари давлат раҳбарининг вилоятга ташрифи давомида белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўшанда вилоят иқтисодиётини ҳар томонлама ривожлантириш, янги саноат корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш, маҳаллийлаштириш даражаси ва экспорт ҳажмини ошириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш, қишлоқ хўжалигини таркибий ўзгартириш, янги уй-жойлар, ижтимоий объектлар қуриш бўйича кўплаб топшириқлар берилган эди. Бунинг учун зарур маблағ ва ресурслар ажратилди.
Йиғилишда мазкур йўналишларда амалга оширилаётган ишлар кутилган даражада эмаслиги жиддий танқид қилинди. Муддатидан кечикаётган ёки бажарилмаётган лойиҳалар кўрсатиб ўтилиб, бунинг сабаблари муҳокама этилди.
Шавкат Мирзиёев белгиланган вазифаларни бажаришда сусткашликка йўл қўяётган мутасаддиларни жиддий огоҳлантирди. Барча режалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш, «аравасини тортолмаган» раҳбарларга нисбатан қатъий чоралар кўриш бўйича топшириқлар берди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди