11:40 / 07.05.2018
3 846

Сергели ярмаркасининг тақдири 9 майдан сўнг ҳал этилади

Сергели ярмаркасининг тақдири 9 майдан сўнг ҳал этилади
Пойтахт ҳокимияти билан тадбиркорлар, шунингдек, маҳаллий аҳоли ўртасидаги келишмовчиликка сабаб бўлаётган Сергели ярмаркасининг тақдири 9 майдан сўнг ҳал этилади. Бу ҳақда «Sputnik»га таяниб «Дарё» хабар берди.

2017 йилнинг ноябрида ҳоким қарорига биноан Сергели туманидаги энг талабгир ярмаркани босиқчма-босқич бузиб ташлаш ишлари бошланганди. Дастлаб деҳқон бозори бузилган бўлиб, унинг ичида фаолият кўрсатган савдогарлар Сергели-6 массивидаги бозорига кўчирилганди.

Ушбу қарорнинг тўғрилиги ўша вақтдаёқ шубҳа туғдирган, чунки Сергели-6 массивининг транспорт инфратузилмаси бу каби ўзгаришларга тайёр бўлмаган. Бозор ёнидан ўтувчи тор йўлак шундоқ ҳам Сирғали автомобиль бозорига ташриф буюрувчилар сабаб доим тўла бўлган. Дам олиш кунлари эса катта тирбандликларни келтириб чиқаради.

Иккинчи босқичда эса ҳокимият хусусий тадбиркорларнинг савдо нуқталарини бузишни бошланган, бунда ҳатто уларга бузиш ишлари, компенсациялар ва кейинчалик қаерга кўчиришлари ҳақида батафсил маълумот берилмаган. Табиийки, бу ҳолат кичик бизнес вакилларининг норозилигини келтириб чиқармоқда.

«Сергели тумани ҳокими Тошкент шаҳар ҳокимини вазият билан танишиб кўриш учун бу ерга ташриф буюришни сўради. Бу жиддий масала. Байрам ўтиб олсин, борамиз ва муаммони жойида ҳал этамиз», — дейди пойтахт ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодиржон Максумов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сергели ярмаркасининг тақдири 9 майдан сўнг ҳал этилади