date
views 8 775

«Қамчиқ» довонида кучли қор бўрони кутилмоқда

«Қамчиқ» довонида кучли қор бўрони кутилмоқда

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент вилояти билан Фарғона водийсини туташтирувчи Қамчиқ довонида кескин об-ҳаво ўзгариши ҳақида огоҳлантирмоқда, деб хабар берди «12news.uz».

ФВВ хабарида айтилишича, «Ўзгидромет»нинг маълумотига кўра, 24−26 декабрь кунлари Қамчиқ довонида кучли қор бўрони бўлиши, 100-150 метргача кўриниш даржасининг ёмонлашуви ва секундига 20 метргача кучли шамол эсиши кутилмоқда.

Қамчиқ довони Ўзбекистоннинг шарқий қисмида жойлашган бўлиб, Наманган вилояти Поп тумани ва Тошкент вилоятини боғлаб турувчи ягона автотранспорт йўл ҳисобланади. Бугунги кунда довонда 124 км узунликдаги «Ангрен-Поп» йўналиши бўйича электрлаштирилган темир йўл линиясининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга лойиҳада баландлиги денгиз сатҳидан 2,2 минг метрдан зиёд баландликда бўлган 19 километрлик темир йўл туннелини қуриш кўзда тутилган.

Манба: Daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Қамчиқ» довонида кучли қор бўрони кутилмоқда