
Ўзбекистонда ёш олим ва талабаларни ҳамда ташаббускор фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги кўкрак нишони таъсис этилади.
Бу ҳақда Президентнинг «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида қайд қилинган.
Қарорга кўра, ёш олим ва талабаларга ҳамда ташаббускор фуқароларга мамлакатда инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун топшириладиган “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони таъсис этилади.
Кўкрак нишонининг кимга ва қайси хизматлари учун топширилиши алоҳида қарор билан белгилаб берилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар