17:51 / 08.06.2018
3 540

9 июнь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти?

9 июнь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти?
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 9 июнь куни Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-22, кундузи 32-34 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23-28, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 9 июнь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти?