19:25 / 10.06.2018
5 449

Самарқандда солиқ қарзи ундирилмоқда

Самарқандда солиқ қарзи ундирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Давлат Солиқ Қўмитасининг 2017 йил 7 июлда тасдиқланган суд ҳужжатларига асосан солиқ қарзини ундириш борасидаги “Қўшма кўрсатма”си ҳамда 2017 йил 10 июлда тасдиқланган “Чора-тадбирлар дастури”га асосан Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси вилоят Давлат солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда бир қатор ишларни амалга оширмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган давр мобайнида 5.384 та юридик шахслардан 153 млрд. сўм солиқ қарздорлиги ундирилиши таъминланди, шундан 2.778 та юридик шахсларнинг банкларда мавжуд бўлган барча ҳисобварақларидан 68 млрд. 468,7 млн. сўм пул маблағлари мажбурий тартибда ундирилиб, солиқ қарздорлиги ҳисобига йўналтирилди.

271 та юридик шахслар тугатилганлиги аниқланиб, 7 млрд. 417,8 млн. сўм солиқ қарзини мажбурий тартибда ундириш тугатиш комиссиялари зиммасига юклатилди.

23.257 та жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғидан бўлган 8 млрд. 986,9 млн. сўмлик солиқ қарзларини мажбурий тартибда ундириш чоралари кўрилди.

Хатланган мол-мулклардан жами 37 млрд. сўмлик мол-мулкларни “Е-auksion” электрон савдолари орқали савдоси ташкил этиш учун чиқарилди.
МИБ ва ДСБ ҳамкорликда солиқ қарзларини қарздор юридик шахслар, ва жисмоний шахслардан мажбурий тартибда ундириш борасида тадбирлар давом эттирилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси
Самарқанд вилоят бошқармаси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Самарқандда солиқ қарзи ундирилмоқда