
Гидрометеорология маркази хабарига кўра, эртага 22 июн куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 19-21, кундуи 33-35 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсиб, кечаси 19-24, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Сиррдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда эсган шамол вақти-вақти билан ўз йўналишини шарққа қараб ўзгартириши мумкин. Кечаси 17-22, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятида ҳаво очиқ бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсиб, кечаси 19-24, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди. Ғарбдан сониясига 7-12 метрр тезликда шамол эсади. Кечаси 16-21, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, қисқа муддатли ёмғир ёғиб ўтади. Ғарбддан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар