Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 21 июнь куни тармоқлар ва ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш натижалари таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда президент Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимовдан ҳисобот қабул қилган. Суҳбат давомида президент вилоят ҳокимидан пахта кластерлари бўйича фикрини сўраган.
Шавкат Мирзиёев: - Вилоятда қанча пахта кластерига талаб бор?
Ғуломжон Ибрагимов: - Ҳозирча биттаси ишлаяпти. Қолган туманларнинг барчасида талаб бор.
Ш.М: Тайёрлаяпсанми?
Ғ.И: - Ҳа, тайёрланаяпти.
Ш.М: - Ўша битта кластер қанақа ишлаяпти?
Ғ.И: - Яхши ишлаяпти, Шавкат Миромонович. Давлатники билан бунинг фарқи бор.
Ш.М: - Албатта фарқи бўлади. Эгаси бор энди, эртага пахта теримида эгаси бўлади. Ҳозирдан теримни ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, жой жойига қўйиш керак. Билиб қўйинглар, энди мактаб, коллеж, шифохона, олийгоҳ, ҳеч қайси пахта теримига чиқмайди.
Менга керакмас, унақа пахтаям, унақа ютуқларинг ҳам керакмас. Бутун умр ўз-ўзимизни шарманда қилиб келдик. Бор йўғи бир миллиард икки юз миллион сўм бўладиган нарса учун бутун дунёга шарманда бўлганмиз. Болалар меҳнати, мажбурий меҳнат. Кимга керак эди бу? Менга умуман керак эмас, далада қолиб кетсин эди ундан кўра. Кластер ўзи териб олсин, ўзи сотсин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Шавкат Мирзиёев: «Агар халқимизга сув ҳам беролмасак, кабинетда ўтиришга ҳаққимиз йўқ»

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тошкент вилояти иккига бўлиниши мумкин

Шавкат Мирзиёев: «Пахта қиламан, ғалла қиламан деб ўтириш бўлмайди»

Шавкат Мирзиёев: "2019 йил туризм ривожида туб бурилиш йили бўлади"

Шавкат Мирзиёев: "2-3 йилдан кейин давлат пахта билан шуғулланмайди" (видео)

Президент: «Бюджет ташкилоти ҳеч қачон пахтага тегмайди, далада пахта ёниб кетса ҳам теккиздирмайман»