
Жорий йилнинг октябрь ойига қадар Ўзбекистонга ташриф буюрувчи хорижий фуқароларга турлича визалар тақдим этишни кўзда тутувчи таклифлар тайёрланади.
Масалан, “Буюк Ипак йўли” бўйида жойлашган давлатларнинг бир нечтасига ташриф буюриш ҳуқуқини берувчи Silk road виза режими, асли ўзбекистонлик ватандошлар ва уларнинг яқин қариндошлари учун Vatandosh визаси тақдим этилиши мумкин.
4 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган ҳужжатга кўра, мамлакатга йирик миқдордаги сармоя олиб киришни кўзлаётган сармоядорларга Golden visa’ни 10 йил муддатга бериш таклифи ҳам кўриб чиқилмоқда. Асли ўзбекистонлик ва уларнинг қариндошлари бўлган хорижий шахсларга 5 йил муддатга бир марталик виза берилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, шу ҳужжат билан 101та давлат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз ташриф буюриш ҳуқуқига эга бўлишди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар