22:20 / 09.07.2018
4 563

Ўзбекистон — саёҳат қилиш учун дунёнинг энг хавфсиз мамлакати

Ўзбекистон — саёҳат қилиш учун дунёнинг энг хавфсиз мамлакати
2018 Global Law and Order навбатдаги ҳисоботида саёҳат қилиш учун дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари рейтингини эълон қилди.

Унда Ўзбекистон 91 балл тўплаб Гонконг билан бирга бешинчи поғонадан жой олди.

“Қачонлардир қадимий Буюк Ипак йўлининг бир қисми ҳисобланган Марказий Осиёнинг бу мамлакати сўзсиз гўзал мамлакатдир”, дейилади ҳисоботда.

Қуёш, денгиз ва қумли соҳил - бу саёҳат қилишни режалаштираётган вақтингизда ҳисобга олинувчи энг муҳим омиллардек гўё, лекин яна бир омил борки, у ҳам саёҳатда муҳим аҳамиятга эга, бу — хавфсизлик.

Gallup компаниясининг америкалик тадқиқотчилари томонидан тақдим этилган Global Law and Order рейтинги маҳаллий аҳоли ўзини қанчалик хавфсиз ҳис қилишига асосланиб тузилади. Рейтинг тузишда 142 мамлакат фуқаролари орасида маҳаллий полиция фаолияти, ёлғизликда сайр қилиш вақтидаги хавфсизлик ҳисси ва жиноятчиликка доир сўровнома ўтказди.

Ҳисоботни тузиш давомида 15 ёшдан катта бўлган 148 мингдан зиёд киши иштирок этди. Бундан мақсад расмий статистика ва шахсий кечинмалар ўртасидаги тафовутларни аниқлаш эди.

2018 Global Law and Order Report рейтингига кўра, жиноятчилик кўрсаткичларининг пастлиги билан машҳур Сингапур 97 балл билан биринчи ўринга муносиб кўрилди.

Иккинчи ўриндан бир вақтнинг ўзида Норвегия, Исландия ва Финляндия мамлакатлари жой олди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон — саёҳат қилиш учун дунёнинг энг хавфсиз мамлакати