22:51 / 04.08.2018
4 900

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга ташриф буюради
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Тошкентда мамлакатимизга ташриф билан келган Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида хабар берилди.

Учрашув чоғида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари умумий кун тартибининг асосий масалаларини муҳокама қилган ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар борасида фикр алмашилди.

Суҳбатда икки томоннинг ҳам сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, туристик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ошириш учун мавжуд имкониятларни амалга ошириш борасида биргаликда ишлашга тайёр эканлиги таъкидланди.

Вазирлар Ўзбекистон раҳбарининг кузда Ҳиндистонга бўлажак давлат ташрифига тайёргарликнинг амалий жиҳатларини ҳам кўриб чиққан.

Учрашувда Ҳиндистон элчиси Винод Кумар ҳам иштирок этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга ташриф буюради