Ҳукумат қарори билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепцияси ва уни амалга ошириши бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Концепцияни амалга оширишнинг асосий йўналишлари сифатида ахборотлашган жамиятни жадал шакллантириш, жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг веб-ресурсларини фуқаролар, фуқаролик жамияти институтлари ва бизнес тузилмаларнинг интеллектуал ва ахборот эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этиш назарда тутилган, деб ёзади “Ҳуқуқий ахборот” канали.
“Йўл харитаси”да тегишли йўналишларда амалга ошириладиган турли чора-тадбирлар белгиланди.
Хусусан, “Википедия” интернет-энциклопедиясини Ўзбекистон тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдириш, унинг ўзбек тилидаги версияси мундарижасини бойитиш, ижтимоий тармоқларда “Виртуал дунёда Ўзбекистон музейлари” лойиҳасини ишлаб чиқиш, юртимизнинг глобал виртуал макондаги туристик салоҳиятини таъминлашга қаратилган “Visit Uzbekistan” (“Uzbekistan – your dreams”, “Ўзбекистон – орзуингиздаги мамлакат”, “Wonderful Uzbekistan”, “Ғаройиб Ўзбекистон”) каби лойиҳаларни амалга ошириш вазифалари кўрсатиб ўтилган.
Соғлиқни сақлаш соҳасида фуқароларга масофадан тиббий ёрдам кўрсатиш ва шифокорларнинг, айниқса, қишлоқ жойларида фаолият юритишини таъминлаш учун телетизимларни жорий этиш, онлайн-диагностика фаолиятини йўлга қўйиш сингари чора-тадбирлар амалга оширилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради