
Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 20 август куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18…+20, кундузи +34…+36 даража бўлади. Шамол тезлиги 10-15 м/сга етади.
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +18…+23, кундузи +32…+37 даража бўлиши ҳамда 5-10 м/с тезликда шамол эсиши кутилмоқда.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18…+23, кундузи +32…+37 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18…+23, кундузи +32…+37 даража бўлади. Шамол тезлиги 15-20 м/сга етади.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20…+25, кундузи +35…+40 даражагача кўтарилади. 12-17 м/с тезликда шамол эсади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар