Япониянинг Маизуру ва Такасаки шаҳарлари марказий кўчаларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини намойиш этувчи реклама билбордлари ўрнатилади. KUN.UZ мухбири Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов берган маълумотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Жаҳон туризм бозорида "Ўзбекистон" миллий туристик брендини тарғиб қилиш ва хорижий мамлакатлардан сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Токиодаги элчихонаси Япониянинг Маизуру (Киото префектураси) ва Такасаки (Гунма префектураси) шаҳарлари мэриялари билан ҳамкорликда номлари қайд этилган шаҳарларнинг марказий кўчаларида Ўзбекистон туристик салоҳиятини намойиш этувчи реклама билбордларини ўрнатиш масаласини ишлаб чиқди.
Таъкидлаш жоизки, Маизуру ва Такасаки 2020 йилда Токиода ўтказиладиган Олимпиадада ўзбекистонлик спортчиларни "қабул қилувчи шаҳарлар" ҳисобланади.
Келишувларга кўра, мазкур билбордлар Япония шаҳарларида икки йиллик муддатга, яъни 2018 йилнинг сентябридан 2020 йилнинг сентябригача ўрнатилади.
Ўзбекистоннинг диққатга сазовор масканлари акс этган билбордларда япон тилидаги "Буюк Ипак йўлининг юраги ҳисобланган Ўзбекистонга саёҳат қилинг" ёзуви, миллий туристик лого ва www.uzbekistan.travel сайти манзили туширилган бўлади. Бундан ташқари, реклама плакатларида "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг тўғридан-тўғри Токио-Тошкент йўналишидаги рейсларига оид маълумотлар акс этади.
Бундан аввал KUN.UZ'да Қозоғистоннинг марказий шаҳарларида Ўзбекистонга саёҳат қилишга чорловчи баннерлар ўрнатилгани ҳақида хабар берилган эди. Таъкидлаш жоизки, сўнгги вақтларда Ўзбекистонга қизиқиш билдириб, ташриф буюраётган қозоғистонликлар сони сезиларли даражада ошди. Шу билан бирга қўшни мамлакат телекўрсатувлари ва онлайн-нашрларида ҳам Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти фаол ёритиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди