13:11 / 23.08.2018
5 979

Муайян яшаш жойи бўлмаган шахслар бўйича қонунчиликда ўзгариш юз бериши кутиляпти

Муайян яшаш жойи бўлмаган шахслар бўйича қонунчиликда ўзгариш юз бериши кутиляпти
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ички ишлар вазирлигининг “Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасининг “Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон қарорига қуйидаги қўшимчалар киритилиши режалаштирилган.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низом:

1. Қуйидаги мазмундаги 42-1, 42-2, 42-3-бандлар билан тўлдирилади:

“42-1. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар вақтинчалик шахсини тасдиқловчи маълумотнома билан туман (шаҳар) ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига мурожаат этганда қуйидагилар амалга оширилади:

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни қачон ва қаерда туғилганлиги, қаерда яшаганлиги, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки бошқа шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан расмийлаштирилганлиги, ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари ва бошқа яқин қариндошлари, илгари доимий рўйхатда турган манзили ҳақидаги маълумотларни аниқлаш орқали, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги ўрганиб чиқилади;

Ўзбекистон Республикаси ёки бошқа давлат фуқаролигига мансублиги аниқланмаса ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари томонидан ўрнатилган тартибда маълумотнома билан расмийлаштирилиб, ҳудудий ҳокимликлар билан ҳамкорликда доимий рўйхатдан ўтказиш ва яшаш гувоҳномаси билан ҳужжатлаштириш чоралари кўрилади.

42-2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти билан ҳужжатлаштирилган аммо доимий рўйхатда бўлмаган (суд орқали доимий рўйхатдан чиқариб юборилган ёки доимий рўйхатга туришга асослари мавжуд бўлмаган) муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга истисно тариқасида вақтинчалик рўйхат асосида фуқаролик паспортлари расмийлаштирилиб берилади.

42-3. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни фуқаролик паспорти билан ҳужжатлаштириш учун давлат божи ва жарималар ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларининг талабномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади”.

2. 70-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилади:

“Зарур бўлган тақдирда, доимий яшаш жойларига жўнатилаётган шахс яшаш жойига етиб олиши учун, реабилитация марказининг талабномасига асосан, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан йўл ҳужжатлари билан таъминланади”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Муайян яшаш жойи бўлмаган шахслар бўйича қонунчиликда ўзгариш юз бериши кутиляпти