Давлат солиқ хизмати органларига 34 нафар янги раҳбар тайинланди

Давлат солиқ хизмати органларига 34 нафар янги раҳбар тайинланди
Давлат солиқ хизмати органларида кадрларини янгилаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилиб, соҳага замонавий фикрлайдиган, солиқ тўловчиларнинг ўз мажбуриятларини бажаришларида ва ҳуқуқларидан фойдаланишларида ишончли ҳамкори ва ёрдамчиси бўладиган, Давлат бюджетини ҳимоя қилиб, солиққа тортиладиган базани кенгайтирадиган раҳбар ходимлар жамланмоқда.

Жорий йил август ойи давомида республиканинг 34 та туман ва шаҳар давлат солиқ инспекцияларига янги раҳбарлар қўйилди.

Жумладан, Тошкент шаҳрида 6 та, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида 4 тадан, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятларида 3 тадан давлат солиқ инспекцияларига бошлиқлар тайинланди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар