13:56 / 17.09.2018
4 484

Ўзбекистонда 3 та янги ички рейс йўлга қўйилади

Ўзбекистонда 3 та янги ички рейс йўлга қўйилади
Тошкентда Ўзбекистон Республикасида Хусусий туристик ташкилотлар ассоциацияси аъзолари ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК вакиллари иштирокида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

«Kun.uz»нинг маълум қилишича, учрашувда 2019 йил баҳор-ёзги навигация жадвалида уч янги ички рейсни, шунингдек, аэропортлар ва самолётларда хорижий меҳмонларга хизмат кўрсатишнинг бир қатор масалаларини ҳал қилиш бўйича келишувга эришилган.

Туристик операторлар мамлакатнинг туристик марказлари ўртасида янги рейсларни тиклаш зарурлиги ҳақида гапиришган.

Туроператорлар Урганч ва Фарғона водийси шаҳарларини боғлайдиган парвозларни жорий қилиш зарурлиги ҳақида фикр билдиришган. Бундай рейснинг пайдо бўлиши кўплаб чет эллик меҳмонларга Қўқон, Марғилон, Риштон, Чуст ва Фарғона водийсининг бошқа археологик ва архитектура ёдгорликлари, ҳунармандчилик ва урф-одатларига қизиқиш уйғотадиган бошқа жойларни кўриш имконини беради. Мамлакатнинг энг йирик туристик марказларининг Фарғона водийси шаҳарлари билан тезкор ва қулай алоқа ўрнатиши саёҳатчилар учун таклифлар рўйхатини сезиларли даражада кенгайтиради, мавжуд йўналишларни янада бойитади.

Туроператорлар ва авиаторлар «Бухоро-Урганч» йўналиши бўйлаб парвозларни амалга оширишга келишиб олишган, бу эса мижозларга хизмат кўрсатиш даражасини оширишга ёрдам беради.

«Тошкент - Урганч» парвози жума кунлари бўлиб ўтади. Бу рейснинг жорий этилиши Хоразм вилоятининг туристик инфратузилмасини бир маромда жойлаштириш ва мижозларга хизмат кўрсатиш даражасини ошириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш зарурати билан боғлиқ.

Шунингдек, авиаторлар билан учрашувда туроператорлар вакиллари аэропортларда ва парвозлар вақтида туристик гуруҳларга хизмат кўрсатиш даражасини янада такомиллаштириш масалаларини батафсил муҳокама қилишган. Барча масалалар бўйича муаммоларни ўзаро тушуниш ва уларни ҳал қилиш усулларига эришилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 3 та янги ички рейс йўлга қўйилади