17:45 / 20.09.2018
4 528

Туризм қўмитаси соҳадаги имтиёз ва преференциялар ҳақида маълумот берди

Туризм қўмитаси соҳадаги имтиёз ва преференциялар ҳақида маълумот берди
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси соҳадаги имтиёз ва преференциялар ҳақида маълумот берди.

Қўмита маълумотларига кўра, меҳмонхоналар ва шунга ўхшаш жойларни қуриш соҳасида юридик шахслар 5 йил муддатга даромад солиғи, ер солиғи ва мулк солиғини, шунингдек, даражаси камида 4 юлдузли бўлган, тегишли тартибда сертификатланган меҳмонхоналар ва мотеллар фойдаланишга топширилганида ягона солиқ тўловидан озод этилади.

Шунингдек, юридик шахслар меҳмонхоналар ва мотелларни қуриш ҳамда реконструкция қилишда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланувчи рўйхат бўйича асбоб-ускуна, техник, бутловчи қисмлар, эҳтиёт қисмларини олиб киришда божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) 5 йил муддатга озод бўлади.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларига янги меҳмонхоналар ва туристик инфратузилманинг бошқа объектларини қуриш ҳамда модернизация қилишда узоқ муддатли кредитлар (15 йилгача) ажратилади. Бунда кредитни қайтаришнинг ихчам шартлари ва фоизлари, меҳмонхоналарнинг мавсумий юкламаси, капитал ҳажми назарда тутилган.

Дарвоқе, туризм ривожи учун юқори салоҳиятга эга туманлар ва шаҳарларда жойлашган, фойдаланилмайдиган ер участкалари муҳандислик коммуникациялари билан Давлат туризм қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектлари ҳамда эҳтимолий инвесторларга туризм соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида (меҳмонхона, меҳмон уйлари, кемпинглар, мотеллар ва бошқа жойлаштириш жойлари, махсус парклар, музейлар, галереялар) умумий майдони ҳар бир минтақада 20 гектардан кам бўлмаган 20тадан ер участкалари ҳисобидан устуворлик асосида тақдим этилади.

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи йирик меҳмонхона хўжаликлари солиқ юкламаларини камайтириш мақсадида ходимлари штат бирлиги 100 кишигача бўлганда ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиш имконияти тақдим этилган.

100 миллион сўмгача суммага солиқ солинувчи база пасаймоқда - 2020 йилнинг 1 январига қадар бўлган муддатда хўжалик юритувчи субъектларнинг замонавий санитария-гигиена узелларини капитал таъмирлаш ва қурилиши, реконструкциясига йўналтирилувчи харажатлари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Туризм қўмитаси соҳадаги имтиёз ва преференциялар ҳақида маълумот берди