09:57 / 21.09.2018
3 394

АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси билан танишинг

АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси билан танишинг
Даниэл Розенблюм АҚШ Сенати томонидан 18 сентябрь куни Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги янги элчиси сифатида тасдиқланди. Бу ҳақда АҚШ Сенати расмий сайтига таяниб Кун нашри хабар бермоқда.

Сенатнинг баёнотида Даниэл Розенблюмнинг аввалги фаолияти қайд этилган. Улардан энг муҳимлари - Афғонистондаги тинчликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалиёт, минтақавий хавфсизликни ҳимоя қилиш, халқаро муаммоларга қарши курашишда фаол иштирок этиш, Ўзбекистонда ислоҳотларни тезлаштириш бўйича саъй-ҳаракатлардир. Шунингдек, Розенблюм Қўшма Штатларнинг хусусий секторини жалб этиш ва инвестициялар учун зарур шарт-шароитларни яратишга кўмаклашишда ҳам фаол иштирок этган, дейилади ҳужжатда.

2014 йилдан бошлаб Даниэл Розенблюм АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича масъул котиби вазифасида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Ўзбекистондаги ҳозирги элчиси Памела Спратлен дипломатик фаолиятини 2015 йилда бошлаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)