АҚШ Ўзбекистон пахта маҳсулотларини болалар меҳнати орқали етиштирилган маҳсулотлар рўйхатидан чиқарди. Бу ҳақда АҚШ Меҳнат вазирлиги Халқаро меҳнат ишлари бюроси тайёрлаган ҳисоботда шундай дейилади.
Ҳисоботда айтилишича, Ўзбекистон ва Парагвайда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши курашда қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилган ва илгари кузатилган салбий амалиёт учун АҚШ ҳукуматининг "қора рўйхати"да бўлганди.
Ҳисоботда Ўзбекистон, Бразилия ва Парагвай ҳукуматлари болалар меҳнати, мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклига қарши муросасиз курашга чоғлангани алоҳида эътироф этилди.
Халқаро меҳнат ташкилотига кўра, дунёдаги ҳар 10 нафар боланинг бири турли кўринишдаги меҳнатга жалб этилади ва бу сон 152 миллиондан ошди. Мажбурий меҳнатнинг турли шакллари билан ҳисоблаб чиқилганда, жаҳонда 25 миллион бола меҳнатга мажбурланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши кескин ва қатъий чоралар кўрилади

Косонда мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб этилди. Журналист ўртага тушди

Шавкат Мирзиёев: "2-3 йилдан кейин давлат пахта билан шуғулланмайди" (видео)

Президент: «Бюджет ташкилоти ҳеч қачон пахтага тегмайди, далада пахта ёниб кетса ҳам теккиздирмайман»

Қудратхўжаев: Ўзбекистон “Йўқ!” деди

Давлат департаменти Ўзбекистонга ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларини пахта теримига жалб этмасликни тавсия қилди