
Президентнинг “Савдони янада либераллаштириш ва товар бозорларида рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Ҳужжат билан 2019 йил 1 январдан:
- улгуржи савдони амалга ошириш учун лицензиялар борлиги ҳақидаги талаб ва улгуржи савдо корхоналарини солиққа тортишнинг махсус тартиби;
- акцизли товарларнинг айрим турлари ишлаб чиқарилиши ва реализация қилинишнинг амалдаги тартиби (автомобиллар, ўсимлик мойи, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ҳамда бошқалар);
- жойга чиқиб савдо қилиш учун рухсатнома ҳужжатини бериш бўйича талаблар;
- тадбиркорлик субъектлари контрагентлари билан муносабатларда келиб чиқадиган, муддати бўлган дебиторлик қарздорлиги учун санкциялар;
- тадбиркорлик субъектларида келишувлар бўйича ички бозорда 15%лик олдиндан тўлов талаби;
- томонлар ўртасида тузилган шартнома асосида тўлов шартларини ҳисобга олган ҳолда янги мева-сабзавот маҳсулоти экспортида 100 фоиз миқдорида олдиндан тўлов ҳақидаги талаб;
- айрим турдаги товарларни экспорт қилиш бўйича чекловлар;
- истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясини шартномада кўрсатилганидан кўпроқ истеъмол қилингани учун жарима санкциялари;
- юқори ликвидли товарлар, хомашё ва материалларни биржа савдосига чиқариш жадвалларини шакллантириш ва уни Рақобат қўмитаси билан келиши амалдаги тартиби ва бошқаларни бекор қилиш мўлжалланмоқда.
Шунингдек, 2018 йил 1 октябрдан импорт бўйича олиб кирилган юқори ликвидли маҳсулот турлари, эгалари ўз хоҳишига кўра, ички бозорда, шу жумладан, биржа савдоларида чекловларсиз сотилиши мумкин.
Жорий йилнинг 1 октябридан Ўзбекистон Республикасидан жисмоний шахслар учун 5 минг АҚШ долларига тенг бўлган рухсат этилган валюта миқдори доирасида товарларни олиб чиқишга рухсат берилиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар