
“Жиззах” махсус индустриал зонасида бурама мих (шуруп) ва металл профиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонани ишга тушириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Podrobno.uz хабарига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Лойиҳа Ўзбекистоннинг Sell Screw Products корхонаси ва Хитойнинг Xinjiang Nixan International Logistics Co. Ltd компанияси иштирокида амалга оширилади.
Умумий қиймати 4 миллион долларга тенг бўлган лойиҳага Хитой томони 3 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиши кутилмоқда.
Корхона лойиҳавий қувват бўйича ишга тушганидан сўнг, бу ерда 2 минг тонна шуруп ва 10 минг тоннадан ортиқ металл профиллар ишлаб чиқарила бошлайди.
70 кишини иш билан таъминлаши кутилаётган корхона маҳсулотининг 25 фоизини экспорт қилиш кўзда тутилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар