
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқилади. Бу 2018 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг жиноят-ижроия тизимини янада такомиллаштириш бўйича йўл харитасида назарда тутилган.
Бунда Ўзбекистон Республикасининг жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилади, унинг иш режаси тасдиқланади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси тайёрланади. Бунга қадар Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларининг янги таҳрири қабул қилинишини инобатга олган ҳолда, амалдаги Жиноят-ижроия кодексига зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритиб борилиши мумкин.
Тайёрланган лойиҳани муҳокамаси бўйича илмий доиралар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда учрашувлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва матбуот анжуманлари ташкил этилади.
Бу борадаги ишлар учун ИИВ, Бош прокуратура, Олий суд масъул этиб белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда маҳкумларнинг янги кийимлари намунаси жорий этилиши хабар қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар