11:13 / 17.10.2018
3 262

Ўзбекистон америкалик талабаларни нимаси билан ўзига жалб этмоқда?

Ўзбекистон америкалик талабаларни нимаси билан ўзига жалб этмоқда?
АҚШнинг етакчи бешта олий ўқув юртлари илтимосига кўра Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси биносида шу йилнинг 14 октябрь куни экскурсия ва Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий мероси ҳамда туристик потенциали тақдимоти ўтказилди.

ТИВнинг маълумотларига кўра, Бостон, Нью-Йорк, Калифорния ва Бэйлор университетлари, шунингдек Оҳайо штати университети ўқитувчилари ва талабалари Ўзбекистон билан боғлиқ барча нарсалар — унинг қадимий тарихи, бой маданий мероси, такрорланмас архитектураси, мамлакатда айни пайтда ўтказилаётган ислоҳотлар билан қизиқишган.

«Меҳмонлар учун Элчихонанинг тарихий биноси ва мамлакатимиздан олиб борилган экспонатлар музейи бўйлаб тур ташкил қилинди. Ўзбекистон ҳунармандлари ва мусаввирларининг санъат намуналаридан иборат йирик коллекция талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Дипломатлар ўзбек халқининг тарихи, маданияти ва удумлари ҳақида тушунчалар бериб, талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди», — дейилади ташқи сиёсат идорасининг хабарида.

Талабаларни кўпроқ Ўзбекистонга қайси пайт борган маъқул, тўғридан-тўғри рейслар бор-йўқлиги, америкаликлар учун виза талаб этилиш-этилмаслиги қизиқтирган. Айниқса Тошкент, Самарқанд ва Бухоронинг осори-атиқалари тақдимоти, Буюк Ипак йули бўйлаб янги туристик йўналишлар тақдимоти уларнинг диққатларини жалб қилган.

Ташриф ниҳоясида талабалар элчихона — Ўзбекистоннинг Америка тупроғининг бир бўлагида бўлиш имконияти яратилгани учун миннатдорчилик билдиришган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон америкалик талабаларни нимаси билан ўзига жалб этмоқда?