19:26 / 17.10.2018
3 174

Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун концепцияси ишлаб чиқилди

Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун концепцияси ишлаб чиқилди
Давлат инвестиция қўмитаси эксперт ва илмий доиралар вакиллари билан ҳамкорликда “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун” концепциясини ишлаб чиқди.

“Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун”инвестиция фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишда асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжат вазифасини ўтайди.

Инвестиция қонунининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

- инвестиция муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиниб турилишини такомиллаштириш;

- инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш механизмларини оптималлаштириш ва ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш;

- инвестиция фаолиятини тартибга солиш устуворликларини белгилаш;

- тушунча аппаратини тизимлаштириш;

- инвестиция қонунчилигида қарама-қаршиликларни бартараф этиш ва коллизияларни ҳал қилиш;

- инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда давлат-хусусий ҳамкорликни ривожлантиришга амалий ёрдам кўрсатиш;

- инвестиция фаолиятини ташкил қилиш ва ривожлантириш мониторинги тизимини ривожлантиришга амалий ёрдам кўрсатиш;

- инвестиция фаолиятини ривожлантиришда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш;

- инвестиция фаолияти субъектларини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилинишини мустаҳкамлаш.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)