22:30 / 29.10.2018
6 819

Бош вазир: "Президент Зойир Мирзаевни кечирмайди, бошқаларни ҳам"

Бош вазир: "Президент Зойир Мирзаевни кечирмайди, бошқаларни ҳам"
Оққўрғон воқеаси бўйича президент Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаевни кечирмайди. Бу ҳақда бош вазир Абдулла Арипов 29 октябрь куни ўтказилган видеоселекторда айтиб ўтган.

"Жомбой тумани ҳокими бўлган, Самарқанд шаҳар ҳокими бўлган, республикадаги энг катта Самарқанд вилояти ҳокими бўлган, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлиб ишлаган одам (Зойир Мирзаев назарда тутилмоқда – таҳр.). Шунча давлат идораларида ишлаб келган одам шундай хатога йўл қўйгани учун ҳам юртбошимиз кечиргани йўқ. Бошқалар ҳам кечирилмайди", – деган бош вазир.

Ариповнинг таъкидлашича, мажбурий меҳнат ортидан ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ишдан кетди. Қатор ҳоким, ҳоким ўринбосарларига нисбатан интизомий чоралар кўрилди. Тасдиқланган бирон-бир ҳолат эътиборсиз қолгани йўқ. Лекин Оққўрғон воқеаси президент олиб бораётган сиёсат бўйича йўл қўйилган энг қўпол хато, камчилик бўлган.

"Жудаям оғир йиғилиш, мен учун оғир йиғилиш. Бу йиғилишимизда халқаро меҳнат ташкилотини вакиллари қатнашяпти. Шу ишларни бошлаётганимизда, уларни биргаликда ҳамкорликка чақирдик. Мажбурий меҳнатни Ўзбекистонда бартараф қилиш чораларини кўрамиз, дедик. Мана, кўряпсизлар, бирон-бир жойда мажбурий меҳнат бўйича ҳар хил хабарлар ва хатлар келади, интернетда турли маълумотлар чиқади. Биз булар бўйича чоралар кўриб, жойларга одам юбориб, комиссия билан текшириб, кўплаб туман ҳокимларини ишдан олдик".

25 октябрь куни Тошкент вилояти Оққўрғон туманида бош вазир ўринбосари ғаллани суғормагани учун туман мутасаддиларини совуқ сувга тушириб, жазолаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бош вазир: "Президент Зойир Мирзаевни кечирмайди, бошқаларни ҳам"