09:17 / 31.10.2018
7 795

Ҳарбий хизматчиларнинг хизматда бўлиш ёши узайтирилди

Ҳарбий хизматчиларнинг хизматда бўлиш ёши узайтирилди
Ўзбекистон Президенти томонидан 18 апрель куни имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 476-сон қонунига асосан Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунининг 26-моддаси 2-қисмига қўшимча ва ўзгартишлар киритилган эди. 19 октябрь кунидан бошлаб мазкур қонун республика ҳудудида амалда кучга кирди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий хизматда бўлиш ёш чегаралари қуйидагича этиб белгиланди:
  • Шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарлар, сержантлар ва кичик офицерлар учун (лейтенант, катта лейтенант, капитан) — 45 ёш (эски таҳрирда кичик офицерлар учун 43 ёш этиб белгиланган эди);
  • Катта офицерлар учун (майор, подполковник) — 50 ёш (эски таҳрирда катта офицерлар учун 45 ёш этиб белгиланган эди), полковниклар учун — 55 ёш (эски таҳрирда полковниклар учун 50 ёш этиб белгиланган);
  • Генерал ҳарбий унвонидаги олий тоифали офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар учун — 60 ёш (эски таҳрирда генерал-майор, генерал-лейтенантлар учун – 55 ёш, генерал-полковниклар учун – 60 ёш этиб белгиланган).

Ушбу қонунга киритилган қўшимча ва ўзгартишлар 2018 йил 18 апрелдаги қонун кучга кирган кундан эътиборан 6 ой ўтгач амалга киритилиши белгиланган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳарбий хизматчиларнинг хизматда бўлиш ёши узайтирилди