Бошқа давлат меҳмонлари Ўзбекистон меҳмонхоналарининг энг муҳим камчиликларидан бири интернет ёмонлиги ёки интернет умуман йўқлигини маълум қилишди. "Я отельер" хизмати тадқиқотлари шуни кўрсатди, тадқиқот натижалари билан Туризмни ривожлантириш қўмитаси бўлишган.
Ушбу компания жамоаси Booking.comдаги маълумотлари асосида изоҳларни таҳлил қилди.
Сайёҳларнинг тўртта энг оммабоп йўналишлари: Тошкент, Бухоро, Хива, Самарқанд ҳамда меҳмонхонани ижарага олувчилар учун муҳим бўлган омиллар танлаб олинди.
Улар орасида – “нарх ва сифат ўзаро муносабати”, “ходимлар”, “интернет”, “жой”, “озодалик”, “қулайлик” ўрин олган. Умуман олганда ҳар бир шаҳар юқори балларни олган, аммо ҳаммада “интернет” мезони бўйича паст кўрсаткичларни кўрсатди.
Бепул Wi-Fi зонасини кенгайтириш мақсадида, жамоат ва сайёҳлик жойларида сайёҳлар учун бепул интернетни ташкил қилган субъектларга имтиёзлар тақдим этилганини туризм қўмитасида эслатиб ўтишди. Ўзбекистон президенти 2018 йил 3 февраль куни бу масала бўйича тегишли фармонни имзолаганди.
Ёзда Тошкентнинг Сайилгоҳ кўчасида, уни Бродвей деб ҳам аташади, биринчи бепул шаҳар Wi-Fi зонаси ўрнатилганди.
Бу лойиҳа Innovo.Tech компанияси шаҳар ҳокимияти туризмни ривожлантириш қўмитаси ва шаҳар маъмурияти қошидаги жамоат кенгаши кўмагида бошлаб берилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди
Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди"
«Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди
Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди