Ҳукумат қарори билан Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра эндиликда тадбиркорларни текшириш фақатгина белгиланган тартибда аттестациядан ўтган ходимлар томонидан амалга оширилади.
Аттестациядан ўтиши керак бўлган ходимлар сони, шунингдек, уларга қўйиладиган касбий талаблар ҳар бир назорат қилувчи орган томонидан белгиланади.
Ходимлар бунда уч йилда камида бир марта аттестациядан ўтказилади.
Қуйидагилар аттестациянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
- юқори малакага, ташаббускорликка, жавобгарликка эга ходимлар тоифасини аниқлаш;
- ходимларнинг касб тайёргарлигини, қайта тайёрлаш ёки малакасини ошириш зарурлигини аниқлаш;
- тадбиркорлар фаолиятини текширишни ташкил қилишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш;
- тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш жараёнида коррупция ҳолатларини бартараф этиш ва қонунийликни таъминлаш.
Аттестация комиссияси аттестация сифатли ва холисона ўтказилиши учун жавоб беради.
Олдин тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини олган, бироқ мазкур фаолиятни текшириш билан боғлиқ бўлмаган лавозимга тайинланган, шунингдек ушбу соҳада қонунчилик бузилиши муносабати билан бундай ҳуқуқдан маҳрум этилган ходимлар аттестациядан ўтиши керак бўлган ходимлар рўйхатига киритилмайди.
Аттестациядан ўтишда электрон мосламалардан, маълумотнома, махсус ёки бошқа адабиётлардан, шунингдек ҳар қандай ёзувлардан фойдаланиш ман этилади. Кўрсатилган талаблар бузилган ҳолларда аттестациядан ўтказилувчилар аттестациядан четлатилади ва ундан ўтмаган деб ҳисобланади.
Аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтган ходимга махсус гувоҳнома берилади.
Аттестациядан ўтмаган ходимга тадбиркорлар фаолиятини текшириш ман этилади. Назорат қилувчи орган раҳбари мазкур ходимни тадбиркорлар фаолиятини текшириш билан боғлиқ бўлмаган лавозимга ўтказиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади