
12-15 ноябрь кунлари Россиянинг (Москва области) Европа ҳудуди марказий туманлари узра шаклланган совуқ ва нисбатан нам ҳаво массаси Ғарбий Қозоғистон орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
12-13 ноябрь кунлари республика ҳудуди бўйлаб баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир қорга айланиши мумкин). Шамол тезлиги секундига 18-23 метргача, баъзан 25-28 метргача кучайиши кутилмоқда.
13-15 ноябрь кунлари ҳаво ҳарорати республика ҳудудида кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, шимолда кечаси 8-13 даража, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар