16:30 / 12.11.2018
4 584

Қайси тиббий муассасалар аҳолига бепул хизмат кўрсатади?

Қайси тиббий муассасалар аҳолига бепул хизмат кўрсатади?
Ўзбекистон баъзи тиббий муассасалар давлат бюджети асосида аҳолига бепул хизмат кўрсатади, деб ёзмоқда Адлия вазирлиги телеграм-канали.

Асосий тиббий-санитар ёрдам кўрсатиш муассасалари:

Қишлоқ ва тиббий врачлик пунктлари;
Қишлоқ ҳудудий касалхоналари;
Туман ва шаҳар оила поликлиникалари;
Кўп тармоқли туман ва шаҳар поликлиникалари;
Туман ва шаҳар тиббий бирлашмалари (хўжалик ҳисобидан фаолият кўрсатувчи тиббий муассасалардан ташқари).

Фавқулодда ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш муассасалари:

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг вилоят филиаллари;
Тез ёрдам кўрсатиш бўлимлари, станциялари ва касалхоналари.

Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш муассасалари:

Болалар муассасалари (болалар уйи, болалар касалхонаси, санаториялар, поликлиникалар, марказлар, болалар боғчаси ва бўлимлар);
Туғуруққа ёрдам кўрсатиш муассасалари (акушерлик комплекслари, туғуруқхоналар, перинатал марказлар – гинекологик бўлинмалар ва койкалардан ташқари);
Оналар ва болалар муассасалари (“Она ва бола” марказлари, Скрининг марказлар);
Ўсмирлар марказлари.

Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликларни даволаш муассасалари:

Психиатрик ва психоневрологик муассасалар (диспансерлар, касалхоналар, марказлар ва санаториялар);
Фтизиатрик муассасалар (клиникалар, диспансерлар, касалхона ва санаториялар);
Онкологик муассасалар (клиникалар, диспансерлар, марказлар ва касалхоналар);
Дерматовенерологик муассасалар (клиникалар, диспансерлар ва касалхоналар – тери таносил бўлимлари ва койкалардан ташқари);
Эндокринологик муассасалар (клиникалар, диспансерлар ва касалхоналар);
Наркологик муассасалар (диспансерлар ва касалхоналар);
Профпатологик муассасалар (марказлар ва бўлимлар);
Лепрозория;
ОИТС марказлари.

Инфекцион муассасалар (клиникалар, касалхоналар, марказлар ва бўлимлар).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қайси тиббий муассасалар аҳолига бепул хизмат кўрсатади?