
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2018 йил 14 декабрдан Тошкент-Москва йўналиши бўйича 350/349-сонли янги йўловчи поезди қатновини йўлга қўяди. Ушбу поезд “Қорақалпоғистон” станцияси орқали ҳаракатланади. Белгиланган жадвалга кўра, янги йўналиш бўйича қатновлар ҳафтада бир марта – ҳар жума куни амалга оширилади.
Ҳозирда Ўзбекистондан Москвага иккита поезд қатнови йўлга қўйилган: Тошкентдан 005Ф-сонли ва Андижондан 149Ф-сонли поездлар. Тошкентдан Москвага қатновчи поезд пайшанба ва шанба кунлари юради, у манзилга етиб олиш учун 2 кун 18 соат вақт сарфлайди. Андижондан Москвага поездлар эса сешанба ва якшанба кунлари юради ва йўлга 3 кун 1 соат вақт кетади.
Қўшимча маълумотларни жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда темир йўл маълумотхоналаридан билиб олиш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар