12:57 / 14.11.2018
4 981

Назарбоев Ўзбекистоннинг келажаги ва «умумий муаммолар» ҳақида гапирди

Назарбоев Ўзбекистоннинг келажаги ва «умумий муаммолар» ҳақида гапирди
Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар яхшиланаётгани ҳақида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

«Шуни аниқ айтишим мумкинки, Ўзбекистонда жуда ижобий ўзгаришлар юз беряпти. Афсуски, ўтган йиллар давомида иқтисодиётимиздаги ўзаро муносабатлар ҳажми 5 фоиздан ошмаган. Биз жуда кўп вақтни беҳуда йўқотдик. Тасаввур қила оласизми, Ўзбекистон Қозоғистон буғдойини Европа орқали сотиб олган. Бу ҳақиқатдан ҳам кузатилган», - дея хабар берди Назарбоев Astana Club йиғилиши иштирокчиларига.

Аммо сўнгги икки йил ичида, президентнинг сўзларига кўра, ўзаро савдо ҳар йили икки баробарга ортиб боряпти.

«Чегаралар очилди, божхона умумий, иқтисодиётларнинг алоқаси жуда фаол. Мен Ўзбекистон келажагига катта некбинлик билан қарамоқдаман. У ерда кўп ўзгаришлар юз берди, иқтисодиёт янада эркинлашди, сиёсат ҳам либераллашди. Лекин ҳаммасини жуда тезлик билан қилишнинг имкони йўқ. Ҳаммаси орқада қолиб кетганди ва президент Шавкат Мирзиёев, менимча, тўғри йўлдан кетяпти ҳамда муносабатларни тўғри йўлга қўймоқда. Шунинг учун келажак, менимча, бундан ҳам яхшироқ бўлади», - деди Назарбоев.

Президентнинг сўзларига кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистонни савдо алоқаларидан ташқари, «умумий муаммолар» ҳам бирлаштиради.

«Орол денгизининг бир авлод ҳаётида йўқ бўлиб кетиши - бир триллион тонна сув бор эди, жуда катта миқдорда балиқ тутиларди. Собиқ совет иттифоқининг нотўғри иқтисодий режалаштириши туфайли бутунбошли денгиз йўқолди. Энди бу денгизнинг бўм-бўш тубидан миллионлаб тонна туз кўтарилмоқда. У Европага, бизнинг тоғлар чўққиларига келиб тушиб, музликларни эритмоқда. Бу бизнинг катта муаммомиз», - дея маълум қилди Назарбоев.

Унинг қайд этишича, давлат раҳбарлари бу масалани муҳокама қилишди ва жаҳон ҳамжамиятига ушбу экологик фалокатни бартараф этишда ёрдам сўраб мурожаат билан чиқишди.

«Ростини айтганда, у бутун сайёраники. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу туз ҳамма жойга етиб бормоқда - Норвегия, Гренландияга ҳаттоки», - дея қўшимча қилиб ўтди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Назарбоев Ўзбекистоннинг келажаги ва «умумий муаммолар» ҳақида гапирди