15:51 / 17.11.2018
4 452

Cобиқ СССР ҳудудида истеъмол нархлари ўсиши бўйича Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади

Cобиқ СССР ҳудудида истеъмол нархлари ўсиши бўйича Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади
Ўзбекистон ва Украина собиқ СССР ҳудудида истеъмол нархлари ўсиши бўйича биринчи ўринни эгаллади. Учинчи ва тўртинчи ўринларда Тожикистон ҳамда Беларусь. Бу ҳақда Беларусь оммавий ахборот воситалари статистик маълумотлар таҳлилига асосан хабар бермоқда.

2018 йил январь-октябрь ойларида собиқ СССР ҳудудида истеъмол нархлари ўсиши бўйича Ўзбекистон (9,5%), Украина (7,4%) ва Тожикистон (4,5%) «етакчига» айланди. БелаПАН томонидан ўтказилган миллий статистика органлари маълумоти таҳлилига кўра, 10 ой якунлари бўйича Беларусда нархлар 4,2%га ошди.

Пастроқ инфляция даражаси Эстония (4,1%), Қозоғистон (3,7%), Латвия (3,1%), Россия (2,9%), Литва (2,7%), Грузия (0,4%) ва Озарбойжонда (0,2%) кузатилди.

Арманистонда нархлар 0,7 фоизга, Қирғизистонда 0,9 фоизга пасайган. Туркманистон бўйича фақат йилнинг биринчи ярми бўйича маълумотлар эълон қилинди (нархларнинг ўсиши 8,9%), Молдовада ҳеч қандай ўзгариш йўқ.

Октябрь ойида Беларусда нархлар 0,5%га кўтарилди. Худди шу кўрсаткич Эстонияда ҳам қайд этилган. Бу Украина (1,7%), Ўзбекистон (1,3%), Латвия, Тожикистон (0,7%дан) ва Литвадан (0,6%) кейин олтинчи ўрин. Кейинги поғоналарда: Қозоғистон, Молдова, Россия (0,4%дан), Грузия, Қирғизистон (0,3%дан), Озарбойжон (0,2%) ва Арманистон (0,1%).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Cобиқ СССР ҳудудида истеъмол нархлари ўсиши бўйича Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади