
Ҳиндистондаги “Amity University” хусусий университети ректори Атул Чаухан бошчилигидаги делегация 17-19 ноябрь кунлари ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
ЎзА хабарига кўра, ташриф доирасида мамлакатда “Amity University” университети филиалини ташкил этиш масалалари юзасидан музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Меҳмонлар Тошкент шаҳридаги Инҳа ҳамда Вестминстер университетларида бўлиб, мазкур олий таълим даргоҳларида яратилган шароит, юртимизда таълим тизимини ислоҳ қилиш борасидаги интилишларнинг ижобий самаралари билан яқиндан танишади.
Ҳиндистон делегацияси аъзолари, шунингдек, 19 ноябрь куни пойтахтда бўлиб ўтадиган Туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестициявий форумда ҳам иштирок этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар