date
views 13 423

ФВВ: декабрь ойи ҳақиқий қиш об-ҳавоси билан бошланади

ФВВ: декабрь ойи ҳақиқий қиш об-ҳавоси билан бошланади
Ўтган дам олиш кунларида республика ҳудудларига ғарбий совуқ ҳаво массалари кириб келди. 24 ноябрь куни ёмғир ёғди, баъзи жойларда эса кучли бўлди, республика ҳудудларнинг кўп қисмида ёмғирни қорга айланиши кузатилди. Кундузги ҳарорат 2-5 даража илиқ бўлди, деб хабар бермоқда ФВВ.

Якшанба куни республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчилик кузатилмади, лекин совуқ ҳаво массалари таъсири сақланиб турди: ҳарорат кечаси 4-7 даража совуқ, шимолда 10-12 даража совуқ, кундузи эса 3-5 даража илиқ атрофида бўлди. Совуқ фронт ўтиши натижасида шамол 15-20 м/с.гача, баъзи жойларда 22-25 м/с.гача кучайиши кузатилди.

Қайд этилишича, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудларига Туркманистон ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади, республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади: тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади, 27 ноябрда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва 27 ноябрда 2-7 даража илиқни ташкил этади.

28 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийси вилоятлари бўйича ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли сақланиб туради. 29-30 ноябрда илиқ ва қуруқ ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Билдирилишича, қиш мавсумининг биринчи ойи ҳақиқий қиш об-ҳавоси билан кутиб олади. 1 декабрда республика ҳудудларининг кўп қисмида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлиши мумкин. 2 декабрда қуруқ ва совуқ об-ҳаво ўрнашади. Ҳарорат фони 7-9 даражага пасаяди, 2 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқни ташкил этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » ФВВ: декабрь ойи ҳақиқий қиш об-ҳавоси билан бошланади