
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 1 декабрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 1-3 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар