14:00 / 01.12.2018
6 590

Ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади

Ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Мудофаа вазирлигининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳужжати лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги 436–II-сонли қонунига қуйидаги ўзгартишлар киритилиши мумкин:

5-модда иккинчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги “(олий маълумотли шахслар учун - тўққиз ой)” деган сўзлар чиқариб ташланади;

учинчи хатбошисидаги “тўққиз” деган сўз “ўн икки”деган сўзлар билан алмаштирилади;

18-модданинг учинчи қисмидаги “апрель” деган сўз “май” деган сўз билан алмаштирилади;

19-модданинг биринчи қисмидаги “февраль-март” деган сўзлар “март-апрель” деган сўзлар билан алмаштирилади;

20-модданинг бешинчи қисми:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилади:

“йигирма етти ёшга тўлганлиги сабабли Қуролли Кучлар захирасига ўтказиш тўғрисида;”;

саккизинчи хатбошиси тўққизинчи хатбоши деб ҳисобланади;

21-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилади:

“Олий таълим муассасаларида кундузги ўқишда таҳсил олаётган талабалар ўз розиликлари билан сафарбарлик чақируви резерви хизматига олинишлари мумкин. Бунда талабалар ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга йилнинг июль-август ойларида жалб этиладилар.”;

тўртинчи–олтинчи қисмлар тегишинча бешинчи–еттинчи қисмлар деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу қонунга мувофиқлаштиради;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади