
Адлия вазири Русланбек Давлетов аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги қониқарсизлигини билдирди. Вазир бунга сабабчи бўлган омиллар қаторида «15-20 йил ичида қонунчиликни қўллаш амалиётидан келиб чиқиб, ҳар хил органларга одамлар бориб, сансалорликка учраши, айниқса коррупциянинг авж олгани»ни келтириб ўтди. Оқибатда, кишиларда қонунга бўлган ишончи сўниб борган.
[media=https://www.youtube.com/embed/dQIo1RZW_H0]
«Фуқароларга жуда катта билимни «бошига қуйиш» мумкин. Қонунларни, ундаги нормаларни уқтириб чиқиш мумкин. Лекин эртага у реал ҳаётида, кўчага чиққанда бошқа нарсани кўрса, у қонунга ишонмайди. Шунинг учун, бу масалалар параллел давом этиши керак», - дейди вазир.
Давлетовга кўра, халқни қонунга итоаткор тарбиялашда мана шундай омилларга эътибор қаратиш талаб этилади.
«Тарғиботни ҳам манзилли ташкил этиш йўлга қўйилган. Бу дегани, фуқароларга керакли маълумотни берайлик, манзилли бўлсин, унинг ҳаётида нима қийнаяпти, эртага у фарзандини боғчага беради, мактабга беради. Шундай муносабатларда ўзини қандай тутиши керак, шунга қараб, биз ҳаётий муаммолардан келиб чиқиб, тарғибот қиляпмиз», - дейди Адлия вазири.
Вазирга кўра, ҳуқуқий онгда оқсаётган соҳалардан бири - ижтимоий соҳа. Бу йўналишда одамлар ўзининг ҳуқуқларини билмаганлиги оқибатида, оддий пенсияга чиқишда ҳам муаммоларга дуч келади.
Маълумот учун, Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида 131 мингдан ортиқ кузатувчилар бўлиб, унда Ўзбекистондаги ҳуқуқий янгиликлар ҳақида тезкор ахборотлар мунтазам бериб борилади. Шунингдек, Facebook ижтимоий тармоғида муҳокама майдони ташкил этилган бўлиб, мутасаддилар мурожаатчини қизиқтирган саволларга жавоб беради.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар