14:24 / 08.12.2018
4 338

Шавкат Мирзиёев: "Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш вақти келди"

Шавкат Мирзиёев: "Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш вақти келди"
Ўзбекистонда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш вақти келди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Конституция куни муносабати билан қилган маърузасида айтди.

«Биз марказда ва жойларда ортиқча мажлисларни кескин камайтириб, кўпроқ амалий ишлар ва аниқ натижа билан шуғулланишимиз керак. Нега деганда, одамлар қуруқ мажлисбозликдан чарчади.

Олиб бораётган ислоҳотларимиз ва давр талабидан келиб чиққан ҳолда, Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш, уни чинакам ижро ҳокимиятининг олий органига айлантириш вақти келди, деб ўйлайман», - деди давлат раҳбари.

Таъкидланишича, чуқур ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳеч қайси мамлакатда осонликча амалга оширилган эмас.

«Ислоҳотлар албатта эскича яшаш, эскича ишлашга ўрганиб қолган айрим мансабдорларга ёқмайди. Буниям очиқ айтишимиз керак. Чунки ўзгариш, янгиланиш уларнинг тинчи ва оромини, ҳузур-ҳаловатини бузади. Лекин ҳаёт давом этар экан, ҳаёт талаби бўлган ислоҳотлар ҳам изчил давом этиши муқаррар. Бу ҳақиқатни ва талабни барча даражадаги раҳбарлар чуқур англаб олишлари зарур», - деди Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев: "Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш вақти келди"