19:44 / 17.12.2018
4 394

18 декабрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти?

18 декабрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти?
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 декабрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёғингарчилик бўлиши (ёмғир қорга айланиши) мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2, кундузи 4-6 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ билан 2 даража илиқ ўртасида бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ, чўл зоналарида кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ билан 2 даража илиқ ўртасида бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб (ёмғир қорга айланиши), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ билан 2 даража илиқ ўртасида, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб (ёмғир қорга айланиши), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ билан 2 даража илиқ ўртасида, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ билан 3 даража илиқ ўртасида бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 18 декабрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти?