14:28 / 20.12.2018
3 733

Алишер Усмонов: «Россияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам бизнес билан шуғулланишни истамайман»

Алишер Усмонов: «Россияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам бизнес билан шуғулланишни истамайман»
Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов Россиянинг Forbes нашрига берган интервьюсида Ўзбекистондаги бизнес ва имкониятлар ҳақида гапирди.

«Мен Россияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам бизнес билан шуғулланишни истамайман. Бугунги кунда 80 фоиз вақтим Халқаро қиличбозлик федерациясини бошқаришга кетмоқда, 9 декабрь куни биз 105 ёшга кирамиз ҳамда Парижда - федерация ташкил этилган шаҳарда юбилей муносабати билан тадбир ўтказилади.

Биз барча ҳаёт бўлган олимпия чемпионларини, барча жаҳон чемпионларини, барча федерацияларни ва жаҳон спорти раҳбариятини таклиф қиламиз. Бундай тадбирни ўтказиш учун жуда кўп ишлар талаб этилади».

Forbes: Ўзбекистонда ҳозир жуда катта ўзгаришлар рўй бермоқда - сиёсатшунослардан бири Шавкат Мирзиёевни «ўзбек Горбачеви», деб атади. У ерда, 1990-йилларда Россияда бўлгани каби, хусусийлаштириш бошландими?

«Албатта, йўқ. У Горбачёв эмас. Горбачёвдан фарқли ўлароқ, у ўз режаларида аниқ. У ҳақиқий ватанпарвар ва Ўзбекистон давлати ҳақида қайғуради».

Forbes: Уни ким билан солиштирган бўлар эдингиз?

«Ҳеч ким билан. У ўзига хос. Эҳтимол, бу иқтисодда тараққиётни хоҳлайдиган, шарқдаги раҳбарнинг янгича кўриниши. Мен бунга ишонаман».

Forbes: YouTube’да жиянингиз Сарварнинг тўйидан видеолар бор. Сиз меҳмонлар орасидаги ёшларга тахминан шундай дегансиз: олдингизда барча йўллар очиқ, президент сизга ёрдам беради, фақат олинг ва қилинг. Агар бизда Фаттоҳ [Шодиев] ва Искандар [Маҳмудов] билан бир вақтлар бундай имконият бўлганида, биз дунёни тубдан ўзгартирган бўлардик.

«Ҳа, гапирганман. Ҳозир ҳақиқатдан ҳам бизнес учун барча имкониятлар мавжуд. Ўзбекистон халқи доно, ўйлашимча, у бу имкониятлардан фойдаланади. Мен эса қўлимдан келганича ёрдам бераман».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Алишер Усмонов: «Россияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам бизнес билан шуғулланишни истамайман»