07:53 / 26.12.2018
3 855

Тадбиркорлик ва давлат назорати: Бош прокуратура янги қонун лойиҳасини тайёрлади

Тадбиркорлик ва давлат назорати: Бош прокуратура янги қонун лойиҳасини тайёрлади
Бош прокуратура томонидан “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тайёрланди.

Қонун лойиҳасида давлат назоратини амалга оширишнинг асосий принциплари ёзилган:

- жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
- назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик, холислик ва ошкоралик;
- тадбиркорлик субъектларининг қонуний фаолиятига аралашмаслик;
- тадбиркорлик субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги, унга мувофиқ қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва унинг давлат томонидан назорат қилиниши билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин этилади;
- тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик, унинг барвақт олдини олиш ва профилактикаси самарадорлигини оширишни таъминлаш.

Шунингдек, назорат қилувчи органлар тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қуйидагиларга йўналтирилган профилактика чора-тадбирларини амалга оширади: Масалан, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш; уларнинг фаолиятида қонунийликни мустаҳкамлаш; ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабабларини, уларни келтириб чиқарадиган шарт-шароитларни аниқлаш ва ўрганиш ва бошқалар.

"Профилактик чора-тадбирлар назорат қилувчи органлар томонидан ўзлари тасдиқлаган ҳар чораклик манзилли дастурлар асосида ҳуқуқий ташвиқотлар ўтказиш орқали амалга оширилади.

Профилактик чора-тадбирлар ўтказиш давомида ҳуқуқбузарликлар содир этиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари ҳуқуқбузарлик содир этилиши сабабларини ва уни келтириб чиқарган шарт-шароитларни ўрганиб чиқиши шарт", - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Шу билан бирга, янги ҳужжат лойиҳасида айтилишича, профилактик чора-тадбирларни амалга оширишда тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини чеклаш ва ҳар қандай кўринишдаги ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашга йўл қўйилмайди.

Янги қонуннинг 6-моддасида “Хавфни таҳлил қилиш” тизимига алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятида қонун ҳужжатларини бузиш хавфи даражасини давлат назоратининг тегишли соҳасидга оид аниқ мезонлар асосида аниқлаш механизмини назарда тутади.

“Хавфни таҳлил қилиш” тизими тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро алоқага киришмасдан қўлланилади, улар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли назорат органларига ҳисоботлар тақдим этиш ҳоллари бундан мустасно”, - дейилган қонун лойиҳасида.

Назорат қилувчи органлар фаолиятига “хавфни таҳлил қилиш” тизимини жорий этиш мезонлари ва тартиби назорат қилувчи органлар томонидан ваколатли орган ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган ҳолда, ўзлари амалга оширадиган назорат хусусиятларидан келиб чиқиб белгиланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тадбиркорлик ва давлат назорати: Бош прокуратура янги қонун лойиҳасини тайёрлади