15:12 / 28.12.2018
3 471

Президент: "Тергов ҳаракатларини ўтказишга инсон омилининг таъсирини имкон қадар камайтириш зарур"

Президент: "Тергов ҳаракатларини ўтказишга инсон омилининг таъсирини имкон қадар камайтириш зарур"
“Ҳаёт ўзгарди, аммо Жиноят ва Жиноят-процессуал кодекслари ўзгармади“, деди Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида.

Президентимиз ўз мурожаатида жиноят қонунчилигини янада такомиллаштириш ва либераллаштириш масалаларига тўхталар экан, амалдаги Жиноят ва Жиноят процессуал кодекслари қарийб 25 йил олдин қабул қилинганини эслатиб ўтди. Ўтган даврда ҳаёт ўзгаргани, жамиятдаги муносабатлар, одамларнинг яшаш тарзи, онги, дунёқараши ўзгаргани нуқтаи назаридан бу кодекслар бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги қайд этилди.

“Шунинг учун жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни тубдан қайта кўриб чиқиш лозим. Қонунчиликда ҳар бир жиноятнинг белги ва хусусиятларини, жазо тайинлаш механизмларини аниқ кўрсатиш, тергов ҳаракатларини ўтказишга инсон омилининг таъсирини имкон қадар камайтириш зарур“ дея қайд этди Президентимиз ўз мурожаатида.

Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссияга 2019 йил 1 июлга қадар Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларининг янги лойиҳаларини тайёрлаш вазифаси юклатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент: "Тергов ҳаракатларини ўтказишга инсон омилининг таъсирини имкон қадар камайтириш зарур"