22:14 / 05.01.2019
4 100

Ўзбекистонда янги виза турлари жорий қилинди

Ўзбекистонда янги виза турлари жорий қилинди
Ўзбекистон Президентининг туризмни тезкор ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонига мувофиқ, қуйидаги янги виза турлари жорий қилинади:

1. «Vatandosh» – Асли ўзбекистонлик бўлган кишилар ва уларнинг оилалари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланган қариндошлари томонидан таклифнома бўлган ҳолатларда берилувчи икки йиллик виза.

2. «Studentvisa» – Ўзбекистон ҳудудида жойлашган таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижий талабаларга берилувчи бир йиллик виза, Республикадаги таълим вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари мурожаатига кўра расмийлаштирилади.

3. «Academicvisa» – Ўзбекистонда илмий-тадқиқот ва таълим фаолиятини олиб бориш истагида бўлган хорижликлар учун 3 ойдан 2 йилгача муддатга бериладиган виза, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, илмий-тадқиқот ташкилотлари, олий таълим муассасалари мурожаатига кўра берилади.

4. «Medicalvisa» – Ўзбекистонга даволаш-профилактика муассасалари таклифига биноан ташриф буюрувчи хорижий мамлакатлар фуқаролари учун 3 ойгача муддат учун бериладиган виза.

5. «Piligrimvisa» – сайёҳлик фаолияти субъектлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита сўровига кўра хорижий фуқароларга Ўзбекистоннинг маданий-тарихий ва диний-маънавий мероси ва анъаналарини ўрганиш учун 2 ойгача бўлган муддат учун берилувчи зиёрат визаси.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда янги виза турлари жорий қилинди