20:38 / 09.01.2019
4 495

Шавкат Мирзиёев: "2019 йил туризм ривожида туб бурилиш йили бўлади"

Шавкат Мирзиёев: "2019 йил туризм ривожида туб бурилиш йили бўлади"
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 8 январь куни инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида туризм ривожи бўйича режалар ҳақида гапирди. Президент матбуот хизмати хабарида маълум қилинишича, йиғилишда 2019 йил туризм ривожида туб бурилиш йили бўлиши ҳақида айтилган.

Давлат раҳбари, жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий комплексига оид вазифаларга ҳам тўхталиб, туризм соҳасига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

«Туризм учун босқичма-босқич ҳамма шароитларни яратяпмиз, инвесторларга, ишбилармонларга кенг имкониятлар беряпмиз. 2019 йил туризм ривожида туб бурилиш йили бўлади», – деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида ҳам бу соҳа ривожи бўйича таклифлар билдирган эди. Ушбу таклифларни амалда татбиқ этиш мақсадида Президентнинг жорий йил 5 январдаги фармонига мувофиқ 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепцияси тасдиқланди. Шунингдек, ўша куни имзоланган Президент қарори билан меҳмонхоналар ташкил этиш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхати қабул қилинди.

Маълумот учун, 2017 йилда Ўзбекистонга қарийб 2 миллион 700 минг, 2018 йилда 5 миллион 300 мингдан ортиқ турист келган. 2025 йилда юртимизга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар сонини 7 миллионга, туризм экспортидан келадиган йиллик даромадни эса 2 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев: "2019 йил туризм ривожида туб бурилиш йили бўлади"