18:30 / 11.01.2019
5 969

Шавкат Мирзиёев: «Пахта қиламан, ғалла қиламан деб ўтириш бўлмайди»

Шавкат Мирзиёев: «Пахта қиламан, ғалла қиламан деб ўтириш бўлмайди»
Самарқанд вилоятида пахта етиштириш соҳаси 2019 йилдан тўлиқ кластерларга берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси вақтида айтиб ўтган.

«Ҳудудларда аҳвол қийин. Вазиятни яхшилаш учун туманларга инвестиция кириши керак. Маҳаллий бюджетда пул бўлиши керак. Иштихонда аҳолининг яшаш шароитлари қачон яхшиланади? Туманда катта-катта корхоналар очилса, маҳаллий бюджетга пул тушса. Шунда йўл ҳам тузалади, шифохона ҳам, мактаб ҳам бўлади, свет ҳам бўлади, кўмир ҳам бўлади. Ҳаммаси бўлади. Лекин биз 27 йил маҳаллий бюджетга бир тийин пул бермай келганмиз. Мен ҳам Самарқандга ҳоким бўлганман, кўп ҳаракат қилардик, қўшимча ҳам ишлардик, лекин пул берилмасди. Ишлаган ҳам бир даражада, ишламаган ҳам бир даражада эди. Бунақада, рақобат бўлмаса, ривожланиш бўлармиди?

Энди қонунни ўзгартирдик. Республика бўйича 5,5 трлн сўм маҳаллий бюджетларга қоладиган бўлди. Пул бўлса, ривожланиш бўлади.
Ҳали бу биринчи қадам. Одамларда ҳали муаммо жуда кўп. Уйлар қурилиши керак, йўллар талаб даражасида эмас. Мактабларда парта йўқ, одамларнинг томидан сув ўтиб ётибди, свет йўқ. Буларга кўз юмиб бўлмайди.

3-4 йил шу тарзда ишлашимиз керак. Туманларга ташқаридан инвестиция олиб кириб, ишчи ўринлари қилсак, шунда бюджетга пул тушади. Пахта қиламан, ғалла қиламан деб ўтирсак бўлмайди.

Самарқанд вилоятида пахтани 100 фоиз кластерларга топширамиз. Пахта етиштириш хусусий бўлади. Пахта заводиям ўзиники бўлади, ёғ заводиям ўзиники бўлади. Шундай қилмасак, иқтисодиётни жойига қўя олмаймиз.

Мен қанча вақт ҳоким бўлган бўсам, фақат пахта билан шуғулланганман. Фақат пахта. Энди ҳокимлар ижтимоий соҳа билан, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш билан шуғулланади», дея президент сўзларини келтирмоқда мухбири.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида президент Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида пахтачиликда жиддий камчиликларга йўл қўйилганини танқид қилган 2019 йилда вилоятда пахта етиштиришни 52 фоиз майдонда кластер усулига ўтказиш, тайёр маҳсулотлар экспортини икки баробар ошириш вазифасини қўйганди.

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманларида эса пахта етиштириш тугатилиши, бу туманларда қўшма корхоналар барпо этилиши маълум қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев: «Пахта қиламан, ғалла қиламан деб ўтириш бўлмайди»